Ёнғин техникавий экспертизаси лабораторияси мудири Якубжон Рустемов газ баллонли автомобилларни ҳайдашда нималарга эътибор бериш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Унинг айтишича, қоидаларни билмаслик, баъзида эса бепарволик оқибатида бахтсиз ҳодисалар сони йилдан-йилга ошмоқда.
Ўзбекистонда 300 тадан ортиқ автобус 2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди. Шу юзасидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовга сенатор сўровини юборди.
Қизилтепа туманида Cobalt автомашинасига ўрнатилган газ баллони портлади. Оқибатда ҳайдовчи жароҳатланди, унинг 3 ёшли боласи шифохонада вафот этди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида газ қуйиш шохобчасида ёқилғи тўлдирилаётган «ВАЗ-2106» русумли автомобилнинг газ баллонида портлаш содир бўлди. Бунга машинадаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда. Вилоят ФВБ ҳеч ким жароҳат олмагани ва ёнғин келиб чиқмаганини маълум қилди.
«Ҳудудгазтаминот» истеъмолчилар мурожаатига кўра, суюлтирилган газ етказиб бериш тартибини янгилади. Бундан буён компания газ баллонини олиш бўйича ҳар бир мурожаатни жойига чиқиб ўрганади. Оила аъзолари кўп хонадонлар ID-карта орқали икки маротаба газ олишлари мумкин бўлади. Компания шу йўл орқали олиб сотарларга қарши курашишни мақсад қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг